Бугун, 10 июнь куни Фанлар академияси Сейсмология институтида ТАСЕСО 2025 — pеспублика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуман ўз ишини бошлади.

ФА Ахборот хизматининг маълум қилишича, “Муҳандислик сейсмологияси ва сейсмик хавфни баҳолашнинг долзарб муаммолари” мавзусига бағишлаб ўтказилаётган мазкур анжуман мамлакатимизда муҳандислик сейсмологияси, сейсмик хавфни баҳолаш, зилзила рискларини камайтириш, геодинамик мониторинг соҳаларидаги энг долзарб илмий ва амалий муаммоларни муҳокама қилиш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ҳамда соҳадаги мутахассислар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Шунга кўра, анжуман давомида Ўзбекистондаги сейсмик хавфли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш, соҳага оид илмий ёндашувларни такомиллаштириш, амалий ечимлар ишлаб чиқиш ва мамлакатимиздаги зилзилабардош қурилиш сиёсатига замонавий технологиялар ва илмий асосларни татбиқ этиш каби масалалар кўтарилмоқда.

Хусусан, муҳандислик сейсмологиясининг назарий ва амалий асослари, фаол ер ёриқларини аниқлаш ва сейсмогеологик паспортлаш ишлари, GNSS технологиялари асосида ер қобиғи ҳаракатларини мониторинг қилиш, зилзила вақтида дисперс грунтларнинг суюқланиши ва унинг оқибатлари ҳамда сунъий акселерограммалар банкини яратиш ва уларни амалиётда қўллаш каби масалалар анжуманнинг асосий йўналишлари сифатида муҳокама қилинмоқда. 

Шунингдек, машинали ўқитиш (machine learning) алгоритмлари ёрдамида зилзила рискларини моделлаштириш, замонавий сейсмик хавф карталарини тузиш ва таҳлил қилиш каби масалалар ҳам анжуман доирасида кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Муҳокамада Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти, Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази, Тошкент архитектура-қурилиш университети ва республикамизда етакчи бўлган бошқа бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда олий таълим ташкилотларининг вакиллари иштирок этишмоқда. 

Иштирокчилар ўз илмий тадқиқотлари натижаларини тақдим этиб, сейсмик хавфни баҳолаш ва зилзилабардош қурилиш бўйича илғор ёндашувларни муҳокама қилмоқдалар. 

Шу билан биргаликда, ялпи мажлислар, ихтисослаштирилган сексиялар, илмий муҳокамалар ва тақдимотлар ташкил этилмоқда. 

Эртага, 11 июнь куни анжуман расман якунланади.

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон сейсмик хавфни бошқаришда илмий салоҳиятини намоён этмоқда