Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов мазкур ташриф ҳақида ўз фикрларини билдирди:  

– Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги алоқалар сиёсий, иқтисодий ва маданий йўналишларда изчил ривожланиб келмоқда. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йилдан ошди. 2025 йил 9 июнь куни бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди, десак бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг Кўксарой қароргоҳидаги учрашуви доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир кенг қамровли келишувларга эришилди. Жумладан, икки томон тўқимачилик, электротехника, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, автомобиль қисмлари ва полимерлар каби маҳсулотлар билан ўзаро савдони кенгайтиришга келишиб олди.

Яна бир муҳим қадам сифатида Словакиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу, жумладан, автомобилсозликдаги маҳаллийлаштириш, «яшил» энергетика, туризм ва агросаноат мажмуаларини қамраб олади. Бундай ташаббуслар икки томонлама алоқаларни нафақат чуқурлаштиради, балки Ўзбекистон саноатини инновацион йўналишга йўналтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Давлат раҳбарлари учрашуви давомида техник тартибга солиш, метрология, стартап инвестициялари ва IT-венчур фондлари йўналишидаги ҳамкорлик ҳам муҳокама қилиниб, аниқ режалар ишлаб чиқилди. Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий воситаларни ишга солиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ташқи сиёсатда амалий ва очиқ ҳамкорлик тамойилларига таянадиган мувозанатли йўлни танлади. Бу ёндашув, айниқса, стратегик шериклар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий манфаатларни ошкор қилишда ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда.

Шубҳасиз, бугунги глобал муҳитда ишончли ҳамкорлар билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш Ўзбекистоннинг очиқ ва барқарор ривожланишга асосланган ташқи сиёсатининг муҳим таркибий қисмидир. Словакия билан шаклланаётган бу шериклик эса икки мамлакат халқига реал манфаат олиб келувчи натижаларга хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5491ijwsMeM" title="O‘zbekiston va Slovakiya: oliy darajadagi muzokaralar  hamkorlikni yangi bosqichga olib chiqdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Абдураимова, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Словакия: олий даражадаги музокаралар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди (+видео)