Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, айниқса, чиқинди муаммоларини бартараф этиш энг долзарб экологик масалалардан биридир. Бу борада мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш ҳамда чиқинди полигонларини ёпиш ва рекультивация қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Аммо шунга қарамай, чиқинди борасида ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжуд. Жумладан, қаттиқ маиший чиқинди полигонларини ёпиш, рекультивация қилиш, уларни қайта юклаш станцияларини ҳамда чиқиндиларни қайта ишлашни ташкил этиш, хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни тоифаларга ажратган ҳолда тўплаш учун махсус чиқинди пакетлари билан (QR-кодли) бепул таъминлаш, қайта ишлаш ёки экологик хавфсиз тарзда утилизация қилишни йўлга қўйган тадбиркорларга “яшил субсидиялар” ажратиш тизимини жорий этиш бўйича дастурларда белгиланган айрим лойиҳаларнинг ижроси кечикмоқда.  

Бундан ташқари, электромобиллар кенг оммалашиб бораётган бир пайтда уларнинг аккумуляторлари яроқлилик муддати тугагандан сўнг утилизация қилиш масалаларини ҳал этиш зарур.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар  экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимовга “Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш ҳамда чиқинди полигонларини ёпиш ва рекультивация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар.

Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Х.Ғаффоров соҳадаги вазият, чиқинди муаммоларини бартараф этишнинг бугунги кундаги аҳамияти бўйича маъруза қилди. Шундан сўнг қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш ҳамда чиқинди полигонларини ёпиш ва рекультивация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига парламент сўрови юборилди.

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқинди полигонларини рекультивация қилиш борасидаги ишлар юзасидан вазирга сўров юборилди