Жорий йил 10 июндан 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz (https://my.edu.uz/) портали орқали онлайн қабул қилиш бошланди.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга  ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (DF, JPEG) юклашлари лозим:

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак). Шунингдек, қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.

Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади. Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган “Маслаҳат марказлари” ёки Вазирликнинг @eduuzuniversal (https://t.me/eduuzuniversal) боти орқали олиш мумкин.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик лицейларга қабул бошланди