Давлатимиз раҳбари раислигида “Болаларни дам олишини ташкил этиш ва “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Жиззах вилоятининг умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ёзги дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Долзарб 90 кун” дастурининг ижроси қандай  бажарилаётганини ўрганиш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилган ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш майдончаларига хизмат сафари уюштирдик.  

Туманда жами 58 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, айни пайтда, шулардан 10 тасида  ўқувчиларнинг ёзга соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган бўлиб, уларда 550 нафар ўқувчи дам олаётган экан.  

Биз хизмат сафаримизни  6-сонли умумтаълим мактабидан бошладик. Дастур ижроси доирасида ушбу мактабдаги соғломлаштириш майдончасида ҳордиқ чиқараётган болажонлар кунни эрталабки бадантарбия машғулотлари билан бошлашди.  

Сўнгра, ўқувчилар ўртасида ташкил этилган “Китобхон болажон” викторинаси жўшқин ва қизиқарли баҳсларга бой ўтди. Ватанпарварлик руҳидаги ўзбек миллий мултфильмлари намойиши эса болажонларнинг асосий диққат марказида бўлди.

[gallery-23820]

5-сонли умумий ўрта таълим мактабига борганимизда, Шароф Рашидов тумани ҳокимининг ўринбосари Олимжон Мелибоев мактаб оромгоҳидаги болалар билан учрашув ўтказаётган экан.

Учрашув давомида уларнинг қизиқишлари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Спорт, маданият, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишларда ташкил этилган тўгараклар фаолияти кўздан кечирилди.  

– Таълим муассасаларида бу каби ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад эса ҳар бир ёшнинг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш,  бўш вақтларида уларни фойдали машғулотларга жалб этиш эканлигини таъкидлаб ўтган бўлардим,  – дейди ҳоким ўринбосари. Шунингдек, у  ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ўтказиш, уларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш ҳамда салбий иллатлардан асрашга қаратилган чора-тадбирлар билан ҳам яқиндан танишди.

47-сонли мактабда ҳам дастур доирасида бир қатор мазмунли ва ижодий тўгараклар ташкил этилганлигини  алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Уларда ўқувчилар ўзларининг билим ва салоҳиятини намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратилгани алоҳида таҳсинга лойиқ.

Мазкур таълим масканидаги “Бахтли болалик” тўгарагининг фаолияти болаларнинг эркин фикрлаши, ижодий тафаккурини ривожлантирувчи қизиқарли машғулотлар билан бойитилгани эътиборимизни тортди.  

“Дастурчи болалар” тўгарагида замонавий IT кўникмаларини эгаллашга интилаётган ёшлар учун дастурлаш асослари ўргатилаётган экан.  “Ёшлар овози” тўгарагида эса, иқтидорли ўқувчилар ўз фикр-мулоҳазалари, ижодий чиқишлари орқали қўшиқчилик ва нутқ маҳоратларини оширмоқда.

Хизмат сафаримиз давомида, тумандаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Парвоз” ёзги соғломлаштириш майдончасининг чора-тадбирлар режаси асосида ўқувчи ёшлар билан ишлаш самарали ташкил этилганига гувоҳ бўлганимизни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Таълим муассасасида воллейбол, гандбол, стол тенниси, шахмат-шашка каби спорт, информатика ва "Ёш китобхон" тўгаракларида болажонлар бўш вақтларини мазмунли ўтказишаётган экан.

Шароф Рашидов тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли бошқа умумий ўрта таълим мактаблари қошида ташкил этилган ёзги соғломлаштириш майдончаларида ҳам таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун “Долзарб 90 кун”лик дастур доирасида намунали ишлар амалга оширилаётир.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб оромгоҳлари болалар билан гавжум