Таиланд Қироллиги Буддавийлар олий патриархи ўринбосари Сирипҳроммакҳун Пҳратҳеппраситтҳимон бошчилигидаги делегация юртимизга ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида бўлди.

Меҳмонлар Амир Темур мақбараси, “Афросиёб” музейи ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишди.

Буюк жаҳонгирнинг Моварауннаҳрда марказлашган давлат барпо этиб, Шарқ ва Ғарб халқларини боғловчи хавфсиз савдо йўли яратгани, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Самарқандда ҳалигача Амир Темур ва темурийлар томонидан бунёд этилган бино ва иншоотларнинг асраб-авайлаб келинаётгани ва улардан бугун муқаддас зиёратгоҳ, туризм объекти тарзида фойдаланилаётгани эътироф этилди.

Таиланд Қироллиги Буддавийлар олий патриархи ўринбосарига Самарқанд шаҳри тарихидан ҳикоя қилувчи “Афросиёб” музейида сақланаётган бир неча минг йиллик ашёлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, ўтмишда бу қадимий кентда бир неча динлар, жумладан, буддавийлик дини ҳам қарор топгани айтилди. Самарқанддаги бир қатор археологик ёрдгорликларда буддавийлар ибодатхоналари қолдиқлари сақлаб қолингани тўғрисида маълумот берилди.

[gallery-23815]

– Ўзбекистон бой тарих, улкан маданият ва цивилизацияга эга бўлган замин, – деди Таиланд Қироллиги Буддавийлар олий патриархи ўринбосари Сирипҳроммакҳун Пҳратҳеппраситтҳимон. – Кейинги пайтда бу мамлакатдаги ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнлари, хусусан, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни дунё жамоатчилиги эътироф этмоқда. Диний бағрикенглик, турли миллат ва элатлар ўртасидаги аҳиллик жамиятда инсонлар муносабатида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бугун Самарқандда бўлиб, олис ўтмиш ҳақидаги маълумотларни тинглаб, шаҳарнинг бугуни билан танишиб, бунга яна бир бор амин бўлдим.

Меҳмонлар қадимий Сиёб деҳқон бозорида шарқона савдо маданияти, юртимиздаги тўкин-сочинликка гувоҳ бўлдилар.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиланд делегацияси Самарқандда бўлди