Шу кунларда юртимиз бўйлаб давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тизимли ишлар қилинмоқда.
Хусусан, кам таъминланган оилалар аҳволи яхшиланиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда. Кредит ажратиш ҳамда соғлигини тиклаш борасидаги муаммолари ҳал этилмоқда.
Қашқадарё вилояти Касби тумани Ғалаба маҳалласида яшовчи Гавҳар Маҳаммадиева ҳам “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳозирда тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган.
У имтиёзли кредит асосида тикув машиналари харид қилиб, маҳалладаги 4 нафар хотин-қизнинг ҳам бандлигини таъминлаб келмоқда.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини мазкур видеоҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/hdGnIHxrCSU" title="“Kambag‘allikdan farovonlik sari” dasturi aholi farovonligini oshirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, ЎзА