Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 7 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити - Ийд ал-Адҳо муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар. Етакчилар дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Покистон Бош вазирининг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга тарихий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари муҳокама қилинди.

Стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми сезиларли ортмоқда, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, логистика ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лаҳор ва Карачида савдо уйлари ташкил этилган.

Жорий йилга режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар