Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. Эрманов Хитойнинг “Datatek technology co.,ltd” “Datatek Group” компанияси раиси Рай Ҳунг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда томонлар республикада жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш, экологик тоза транспорт воситаларини жорий этиш, замонавий тўлов тизимларини йўлга қўйиш ва халқаро тажрибаларни маҳаллий шароитга мослаштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, делегация аъзолари мамлакатимизда жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этар экан, ўзларининг замонавий технологиялар ва молиявий ресурслар асосида йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирдилар.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида биринчи босқичда замонавий автобуслар хариди ва рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Мазкур учрашув икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, жамоат транспортини модернизация қилиш ва аҳолига қулайлик яратишга хизмат қиладиган муҳим қадам бўлди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик инвесторлар билан учрашув