“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида Ғиждувон туманининг Шарқ маҳалласида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ғ.А.га қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган. “Е-маъмурий” дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганида газ таъминоти корхонасига 52 миллион 353 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган. 

Туманнинг Памўза маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Ш. ҳам худди шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, 51 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги “Садриддин Айний” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Д.С.Т.С.” МЧЖга қарашли корхонада табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, бинодаги газ жиҳозларининг сарфи электрон газ ҳисоблаш ускунасининг максимал қувватидан ошиқча экани аниқланди. Ҳолат бўйича 398 миллион 679 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз нафсига қул кимсалар...