Арманистонда мукофот жамғармаси 19 минг 200 АҚШ долларидан иборат “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнири якунланди.

Кеча халқаро мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда хитойлик Ху Хиангйи билан куч синашди. Мазкур баҳснинг 58-юришидан сўнг томонлар дурангга рози бўлишди.

9-тур доирасида ўтказилган ўйинларда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха ва Аравинд Читамбарам арманистонлик шахматчиларни мағлуб этди ва очколари сонини 6,5 тага етказиб олди.

Қўшимча кўрсаткичлар эвазига Аравинд Читамбарам 1-ўринни, Рамешбабу Праггнанандха 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин турнирнинг 1-турида Ёқуббоев билан дуранг ўйнаган ва умумий ҳисобда 5 очко жамғаришга муваффақ бўлган германиялик Дмитриж Коларсга насиб этди.

Турнир давомида 1 та ғалаба, 6 та дуранг, 1 та мағлубият қайд этган Нодирбек Ёқуббоев 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллади.

Олтинчи бор ташкил этилган “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнирида ғолибликка эришган шахматчи 3 минг 100 АҚШ доллари билан, шунингдек 4-ўрингача бўлган поғоналарни банд этганлар мусобақа низомига мувофиқ белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланди.

Арманистонда ўтган мазкур турнир билан бир вақтда онлайн ўтказиб келинаётган “Freestyle Chess” мусобақасининг навбатдаги баҳслари ташкил этилди.

Дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан иштирок этган маҳоратли шахматчилар қаторида юртимизнинг 6 нафар “ақл гимнастикаси” соҳиблари 11 та турдан иборат баҳсларда ўз омадини синовдан ўтказди.

Якунланган ўйинлар сарҳисобига кўра, АҚШ шарафини ҳимоя қилган Жеффери Хионг 11 очко билан 1-ўринни банд этди.  

Ўзбекистонлик шахматчилардан Саидакбар Саидалиев 7,5 очко билан 18-ўринни, Муҳаммадали Абдураҳмонов 6,5 очко билан 34-ўринни, Жавоҳир Бозоров 6 очко билан 64-ўринни, Афрўза Ҳамдамова 5,5 очко билан 69-поғонани эгаллади.

Шахматчилар учун маҳорат машғулоти бўлган “Freestyle Chess” турнирининг навбатдаги онлайн мусобақалари 13 июнь куни ташкил этилади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Ёқуббоев “Stepan Avagyan Memorial-2025”да, Ҳамдамова ва бошқалар “Freestyle Chess”да маҳоратини синовдан ўтказди