Ўзбекистон халқ артисти, "ўзбекнинг аяси" номини олган эл суйган санъаткор Лутфихоним Саримсоқова 1896 йил Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Унинг профессионал саҳнадаги фаолияти 1925 йилда Қўқонда бошланган. Сўнгра Андижон, Марғилон театрларида фаолият юритган.

Ижодий фаолиятини Муқимий номидаги театрда давом эттиргач, мухлислар эътиборига тушган.

Лутфихоним Саримсоқова ҳар бир ролини маҳорат билан талқин этган. Актрисанинг юз ифодаси, майин табассуми ўзбек оналарига хос меҳридарёликни тасвирлайди. Бежизга Лутфихоним Саримсоқовага "ўзбекнинг аяси", деган таъриф берилмаган.  

Айниқса, унинг “Сен етим эмассан” фильмидаги Фотима хола образи мухлислар қалбида чуқур ҳурмат қозонган. Севимли актрисамизни хотирлаш, у яратган образларни ёшлар қалбига сингдириш мақсадида жойларда хотира кечалари ташкил этилмоқда.

Фанлар академияси Санъатшунослик институти ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин юлдузи, бетакрор истеъдод соҳибаси Лутфихоним Саримсоқованинг ёрқин хотирасига бағишлаб  “Ўзбекнинг аяси” номли хотира кечасини ташкил қилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Лутфихоним Саримсоқова ижро этган роллари орқали меҳрибон, самимий, фидойи, иродали, болажон, қатъиятли ва жасур оналар образида гавдалангани хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  

—Лутфихоним Саримсоқова номини эшитган ҳар бир ватандошимиз тасаввурида она сиймоси гавдаланади, — дейди Санъатшунослик фанлари доктори, киношунос Нигора Каримова. — Ўзининг 70 йиллик ижодий фаолияти давомида саҳнада ҳам, экранда ҳам оналар образини яратди. У яратган образ ҳар бир кино мухлислари қалбини черта олган.

Шунингдек, тадбир давомида актриса яратган образлардан лавҳалар намойиш этилди. Санъаткорлар томонидан онани мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OkYSEogUdeI" title="&quot;O`zbekning ayasi&quot; nomli xotira kechasi tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Содиқов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекнинг аяси" номли хотира кечаси ташкил этилди (+видео)