ФОТОРЕПОРТАЖ

Қурбон ҳайити – меҳр-оқибат, саховат ва поклик тимсоли бўлган муборак айём. Бу байрам юртимизда инсонпарварлик, бағрикенглик ва эзгулик ғояларини тараннум этиши билан қадрланади. Чунончи, ҳайит кунлари эҳтиёжмандларга меҳр кўрсатиш, ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос юксак фазилатлардан. 

[gallery-23783]

Наманган вилояти Давлатобод туманида Қурбон ҳайити муносабати билан 257 та эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ҳамда турмушида қийналаётган оилаларга байрам туҳфалари топширилди. Ушбу хайрли иш туман ҳокими бошчилигида корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида амалга оширилди. 

Жараёнда тумандаги 69 ташкилот раҳбарига 5 тадан эҳтиёжманд хонадон бириктирилиб, жами 345 оиланинг ҳолидан доимий равишда хабар олиш бўйича келишиб олинди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга байрам шодлиги улашилди