Тошкент метрополитени матбуот хизмати Қурбон ҳайити байрами кунлари метронинг иш фаолияти режимини маълум қилди.
2025 йил 6 июнь — Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни тонгги соат 03:00дан иш фаолиятини бошлайди.
Бундан ташқари, Қурбон ҳайити байрами куни барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида қуйидагича тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
7 июнь — шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;
8 июнь — якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА