Фарғона давлат университетида 1-лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритган “Футзал” жамоасини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов “Футзал” жамоаси вакилларини самимий қутлаб, спорт соҳасида берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланаётган ёшларнинг келажаги албатта буюк бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, олийгоҳда ёшлар спортига қаратилаётган эътибор самараси сифатида спортчи талабалар Ўзбекистон мусобақаларида 196 та, халқаро мусобақаларда 22 та медални қўлга киритгани эътироф этилди. 

Қолаверса, Фарғона давлат университети республикадаги ТОП 5та олийгоҳлар қаторига киргани фахр билан қайд этилди.

Тадбирда факультетнинг фахрли профессор-ўқитувчилари ёш спортчиларни табриклаб, келгуси жараёнларда уларга улкан мувафақиятлар тилади. Ирода ва мақсад, ҳаракатга риоя қилиш орқали энг юқори марраларни эгаллашларига катта ишонч билдирилди. Шунингдек, талабалар ҳам сўзга чиқиб, олийгоҳ ректорига ва устозларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Спортчи талабалар ва “Футзал” жамоаси университет ректорининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона давлат университетининг “Футзал” жамоаси  1-лига мусобақаларида иштирок этади