ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Universal horses stable» от спорти клубида тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича «Show jumping competition – 2025» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда чавандозлар 5 та йўналишда ўз маҳоратини синовдан ўтказди. 

Мусобақада аввало, 105 см. ҳамда 120 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Кейинги беллашувлар 12-14 ёшдаги болалар, ҳаваскор ва разрядга эга бўлмаган спортчилар, илк мусобақада фаолиятини бошлаган отлар иштирокида бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва кескин, муросасиз курашларга бой ўтган турнирда Аъзам Толибоев, Лочин Тоҳиржонов, Асалхон Саид-Аҳмедова, Султонмуҳаммад Орзиқулов, Муҳаммаддиёр Райимжонов каби чавандозлар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Турнир ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

[gallery-23769]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Show jumping competition – 2025» турнири ғолиб ва совриндорлари аниқланди