Бугун, 5 июнь куни футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турни сафарда БАА термасига қарши ўтказади. Тошкент вақти билан соат 21:00да Абу-Даби шаҳридаги "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур учрашувни австралиялик ҳакам Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, VAR'да эса Александр Кинг ишлайди. Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизнинг тарихий учрашуви олдидан БАА термасига қарши ўзаро ўйинлар статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Терма жамоалар бугунга қадар жаҳон чемпионати саралаш босқичи ва ўртоқлик учрашувларида жами 10 та ўйинда ўзаро тўқнаш келган. Ушбу учрашувларда терма жамоамиз 3 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган бўлиб, қолган ўйинларда мағлуб бўлган. Бироқ, сўнгги икки учрашувда БАА терма жамоаси футболчиларимизни енга олмаяпти. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 2020 йил ўтган ўртоқлик ўйинида термамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, ўтган йили мазкур саралаш босқичининг илк ўйинида 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

“А” гуруҳида 17 очко жамғарган терма жамоамиз БАА термасига қарши ўтадиган ўйинда дуранг қайд этса ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади. Умид қиламизки, футболчиларимиз бугун муваффақиятга эришади ва тарихда яна бир қувончли натижа зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.

Маълумот ўрнида: Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг “А” гуруҳида Эрон 20 очко жамғариб, биринчи ўринда мустаҳкам жойлашган ва ушбу терма жамоа муддатидан аввал мундиалга йўл олган. Ўзбекистон термаси 17, БАА эса 13 очко билан иккинчи ва учинчи ўринларда бормоқда. Қатар термаси 10 очко билан, Қирғизистон эса 6 очко билан 4-5-поғонадан ўрин олган. КХДР ҳамон 2 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда.

Шунингдек, бугун 9-тур доирасида Қатар – Эрон, КХДР – Қирғизистон, Кувайт – Фаластин, Ўмон – Иордания, Ироқ – Жанубий Корея, Австралия – Япония, Баҳрайн – Саудия Арабистони, Индонезия – Хитой терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – БАА: Мамлакатимиз футболи тарихидаги энг муҳим учрашув ўтказилади