Ҳиндистон жанубидаги Карнатака штатидаги крикет стадиони ёнида оломон тирбандлиги юзака келиб, камида 11 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд одам жабрланди. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.
Маълум бўлишича, ўн минглаб мухлис Бенгалуру шаҳридаги М.Чиннасвами ўйингоҳи ташқарисида энг нуфузли Т20 крикет турнири ғолибларини табриклаш учун тўпланган.
Штат Бош вазири Сиддарамая оломон стадион дарвозаларидан бирини бузиб кириши тартибсизликка сабаб бўлганини қайд этди.
Ҳиндистонда бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади. Масалан, январь ойида йирик диний маросим - Маҳа Кумб фестивалида ўн минглаб фуқаро муқаддас дарёга чўмилиш учун шошилиши натижасида 30 киши ҳаётдан кўз юмган эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА