– Жаҳон етакчилари Фаластинни сақлаб қолиши шарт, – деди Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) президенти Миряна Сполярич.
Женевадаги қароргоҳида BBC мухбирига интервью бераркан, ташкилот раҳбари Ғазодаги уруш даҳшати ҳақида шундай деди:
– Инсоният инқироз томон бормоқда. Аҳвол жуда ёмонлашди. Хунрезликни ортиқ кузата олмаймиз. Исроилнинг ҳаракати ҳар қандай мақбул, қонуний, ахлоқий ва инсоний меъёрдан ошиб кетди. Вайронагарчилик ва азоб-уқубат ҳадсиз. Инсоний қадр-қимматдан бутунлай маҳрум бўлган халқни кўриш виждонимизни ларзага келтирмоқда.
Мулозим қўшимча қилишича, давлатлар урушни тугатиш, фаластинликлар азоб-уқубатига барҳам бериш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак.
Мусулмон Зиё, ЎзА