Афғонистон, Гаити ва Эрон ҳам киритилган рўйхатга асосан жами 12 давлат фуқароларининг АҚШга кириши ман этилди. BBC ёзишича, Дональд Трамп шу ҳақда тегишли ҳужжат имзолаган.

Бундан ташқари яна етти мамлакат, жумладан Куба ва Венесуэладан келувчиларга ҳам "юмшоқроқ" тақиқ қўйилган. Оқ уй таъкидлашича, "соғлом фикрга таянган" айни чеклов америкаликларни "хавфли хорижий "актёрлар"дан ҳимоя қилади".

Бу эълон Трампнинг 2017 йил, биринчи муддатида етти мусулмон давлати вакиллари учун "сеҳрли диёр"га бориш чекланган жараённинг мантиқий давомидир.

Табиийки, “қора рўйхат”га тушган ҳукуматлар қарорга муносабат билдира бошлади.

–  Қўшма Штатларда бўлиш нафақат венесуэлаликлар, балки ҳамма учун жиддий хавф, – дейди қисман чекловдан жабрланган етти давлатдан бири – Венесуэла ички ишлар вазири Диосдадо Кабелло. – Американи бошқараётганлар яхши одамлар эмас. Бу фашизмнинг бир кўриниши. Улар ўзларини дунёнинг эгаси, деб ўйлайдиган, халқимизни ҳеч қандай сабабсиз қувғин қиладиган супрематистлар.

Таъкидлаш жоиз, Трампнинг кенг қамровли саёҳат тақиқида баъзи истиснолар ҳам бор.

Масалан, Жаҳон кубоги ёки Олимпиада каби йирик спорт тадбирларида қатнашадиган спортчилар, “Эронда таъқибга учраган этник ва диний озчилик учун иммиграцион виза" эгалари, махсус иммиграцион визага эга Афғонистон фуқаролари, АҚШнинг ҳар қандай турдаги қонуний доимий резидентлари, саёҳат тақиқига киритилмаган мамлакатларда фуқароликка эга шахслар шулар жумласидан.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
12 давлат фуқаролари энди АҚШга кира олмайди