Кузатув

Уйда уч бола қолди. Эр кўчада. У салқинроқ жой топиб, бир чеккада кутиб ўтирибди. 

Дарвоқе, унинг аёли мактабда ишлайди. Ўқитувчи билан “қўш ҳўкиз” бўлиш қийин экан дейди нечанчи мартадир ўзига ўзи. Булар бунчалар тестдан ўтишни яхши кўради-я?! Бу ўй ва саволда заррача норозилик ёки оғриниш йўқ эди. Аксинча, у бу ҳақда қачон ўйласа қандайдир масъулият ва ғурур қоришиб кетган туйғуни ҳис қилади.

Айни кунларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси қаршисида шу кайфиятда ўтирганлар кўп. Кимдир опаси, кимдир укаси, яна кимлардир келинини… имтиҳонга киритиб юборган. 

Билими зўрлиги асосланган ўқитувчиларнинг маоши ҳам шунга мос бўлади. Маълум даража учун етарли баллни тўплай олмаганлар эса мактабда фаолият олиб бора олмайди. Бу адолатдан. Таълим соҳасида йўлга қўйилган ушбу янги тизим бугун самарали ишламоқда.

Ўрни келганда шу ҳолатга доир баъзи рақамларни келтириш жоиз. Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга ўндан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг нафар ўқитувчи ҳозирда саккиз - ўн икки миллион сўм маош оляпти. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда таълимда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар ва лойиҳалар ҳақида сўз борди. Истиқболдаги муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, педагоглар илми, тажрибаси ва фидойилигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ислоҳот ва натижалар ўз-ўзидан бўлмаётганини яна рақамлар мисолида асослаймиз. Кейинги етти-саккиз йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ ажратиш етти карра оширилди. Бу жорий йилда мазкур соҳага олтмиш триллион сўм йўналтирилаётганини англатади. Мактабларда бир миллионга яқин, боғчаларда эса бир ярим миллионта янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров эса уч карра ошиб, етмиш саккиз фоизга етди.

Президент қайси соҳада бўлса ҳам ютуқларни эътироф этиш билан бирга камчиликларни ҳам алоҳида таъкидлайди. Май ойидаги йиғилишда ҳам давлат раҳбари соҳада мавжуд муаммоларга ойна тутди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Бошқа йўналишлардан кўра, таълим соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш анча мушкул. Бунда етти ўлчаб, бир кесиш лозим. Зеро, фарзандлар камолотига дахлдор ишда турли тажрибалар қилиш ярамайди. Шундан келиб чиқиб, бугун таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда. Дарсликлар янгиланиб, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти. 

Лекин тизимдаги баъзи педагогларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қийин кечаётгани ҳам ҳақиқат.

Биргина мисол. Икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтказилди. Бу эса ҳақиқий аҳволни юзага чиқарди.

Мисол учун, йиғилишда ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди. Ишга олишда эса дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилгани ҳам вазият қандайлигини кўрсатди. 

Бу муаммолар бугун ёки кеча осмондан тушиб қолгани йўқ. Улар таълимга, мактабга, ўқитувчига кўп йиллар етарли эътибор қаратилмаганининг “мева”си саналади. Жамият эса йиллар давомида юзага келган муаммонинг осон ҳал бўлганини кўрмаган. 

Сўзимиз бошида таъкидланганидек натижалар ўзимизники, лекин камчиликлар ҳам бегона эмас. Муҳими, бундан тегишли хулоса олинган. Муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Келажак авлодни илмли қилиш йўлида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқнинг ҳаракати уйғунлашсагина натижа бўлади. Кузатувларимиз, соҳа вакилларимиз билан мулоқотларимиз ана шу уйғунликка гувоҳ.

Ният яхши! Ўқитувчи минг доллардан ҳам кўп ойлик олсин. Ёшларимиз устоз бўлишни орзу қилсин. Фарзандларимиз отам, онам мактабда ишлайди дея фахрлансин. 

Ўқитувчининг изланганидан фақат суюниш керак. Боланинг қўлига китоб тутқазиш лозим. Мактабнинг муқаддас даргоҳлиги, унда меҳнат қилаётганлар отадек улуғлигини чуқур англашимиз шарт. Аслида бу туйғулар халқимизга бегона эмас. Демак, натижалар узоқ куттирмайди.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келажак мактаб остонасидан, ўқитувчига муносабатимиздан бошланади