Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирлари 13-йиғилиши бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ИҲТ минтақасида самарали, интеграциялашган ва барқарор транспорт тизимини ривожлантиришга оид масалалар ва истиқболдаги имкониятлар ҳақида фикр алмашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо.

Музокара давомида мультимодал транспорт йўлакларини такомиллаштириш, соҳада рақамлаштиришни рағбатлантириш, трансчегаравий савдо ва транзитни осонлаштириш, минтақавий келишув ва дастурларни амалга ошириш зарурлиги тасдиқланди.

Мамлакатимиз транспорт вазири Илҳом Махкамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан транспорт ва логистика соҳасида ўзаро боғлиқликни кучайтириш бўйича илгари сурилган таклифлар, мазкур ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, 2023 йил 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ИҲТ 16-саммитида давлатимиз раҳбари аъзо мамлакатлар аро транспорт-коммуникация занжирини мустаҳкамлаш учун замонавий тизимларни кенг жорий қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.

Вакилимиз мазкур ташаббусни амалга ошириш учун транспорт ва божхона идоралари ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ тузган ҳолда юк ва божхона ҳужжатларини рақамлаштириш ва ўзаро тан олиш механизмини ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

Йиғилишда вазирлар мавжуд ҳамкорликни чуқурлаштиришга умумий интилишни яна бир бор тасдиқладилар. Шунингдек, инфратузилмани яхшилаш, транспорт сиёсатини уйғунлаштириш ва хусусий секторнинг минтақавий транспорт лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш учун мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва сармоя зарурлиги таъкидланди.

Стратегик устуворлик, минтақавий транспорт ва алоқаларни яхшилаш бўйича жамоавий йўл харитасини белгилаб берувчи Теҳрон декларацияси қабул қилиниши тадбирнинг асосий натижаси бўлди. Ҳужжатда Ўзбекистоннинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ҳамда Самарқанд аэропортини ИҲТ авиация хаби сифатида қабул қилиш таклифи ҳам акс этди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд аэропорти ИҲТ авиация хабига айланади