Пойтахтимизда Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси, Осиё Олимпия кенгаши, "Аичи-Нагоя-2026" ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ва 15 та давлатнинг Миллий олимпия қўмиталари медиа йўналиши вакиллари иштирокида "Рақамли коммуникациялар ҳамда ижтимоий тармоқлар" V минтақавий семинари ўз ишини бошлади.

Семинарнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, хусусан олимпия ҳаракатида коммуникация тизимларини жорий этишда Ўзбекистонда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Биргина миллий терма жамоа аъзоларининг, етакчи спортчиларнинг натижаларида шаффофликка эришиш, кўрсаткичларини мониторинг қилиб бориш учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилгани медиа соҳаси вакилларининг ишончли ахборот олишида қулайликларни вужудга келтирди.

Тадбирда нуфузли халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирокчиларга ижтимоий тармоқ билан ишлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Жорий йилнинг 5 июнигача давом этадиган семинар дастурига мувофиқ иштирокчилар комплекс мусобақаларга медиа, маркетинг ва пиар йўналишларидаги мавжуд муаммолар, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасидаги мавзуларни муҳокама қилади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 та давлатнинг Миллий олимпия қўмитаси вакиллари Тошкентда