Аввал хабар берилганидек, бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил ва 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси қизғин муҳокама қилинди.

Депутатлар эришилган ижобий натижалар билан бирга, айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилгани, айрим соҳа ва тармоқларда ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмаган ёхуд мақсадли фойдаланилмаганини айтиб ўтдилар. Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, харажатларнинг натижадорлигини ошириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар бердилар.

Сиёсий партиялар фракциялари кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдирди. Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва тезкор тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлашда бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг самарали ҳамда мақсадли сарфланишига эътибор қаратдилар. Дунёда кузатилаётган нобарқарорликлар шароитида мамлакатимизда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари сақланиб қолиш, тадбиркорлик фаоллигини янада оширишда бюджет-солиқ сиёсатининг рағбатлантирувчи механизмларидан тўғри фойдаланишни таъминлашга оид таклиф ва тавсиялар бердилар.  

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари эса Давлат бюджетидаги ижтимоий харажатларнинг мақсадлилиги ва натижадорлигига урғу бердилар. Мактаб ва мактабгача таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги харажатларнинг ушбу соҳаларга оид ривожлантириш дастурларида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга мослиги таҳлил қилинди. Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ўз вақтида берилмаётгани бўйича эътироз билдирилди.  

Шу билан бирга, китобхонликни ривожлантириш, маданий мерос объектлари учун ажратилаётган маблағлар натижадорлигини таъминлаш, бунда вазирлик ва ташкилотларнинг масъулияти ва эътибори зарурлигини таъкидладилар.  

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси депутатлари ихтисослаштирилган муассасалар томонидан кўрсатилаётган бир хил турдаги тиббий хизматлар базавий нархлари ўртасида жиддий фарқлар борлигига, шунингдек, Давлат бюджети орқали ажратилаётган маблағлар ҳажми ортиб бораётган бир пайтда, айрим муҳим жарроҳлик амалиётлари ўтказиш учун ажратилган маблағларнинг ишлатилмагани ҳамда тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ўз вақтида ўзлаштирилмаганига эътироз билдирди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси вакиллари мухолифат фракция сифатида давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузилаётгани натижасида Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни ўзлаштиришда коррупция ҳолатлари келиб чиқишига йўл қўйилаётганига эътироз билдирди. Бундан ташқари, ривожлантириш дастурларини амалга оширишда айрим бюджетдан маблағ олувчи вазирлик ва идоралар томонидан мақсад индикаторларига эришилмагани танқидий баҳоланди.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили”да экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ажратилган бюджет маблағлари тўлиқ ўзлаштирилмагани, хусусан, чўл, тоғли ва тоғолди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш харажатлари сурункали равишда кам миқдорда ўзлаштирилишига эътироз билдирдилар.  

Қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджет маблағлари ўз вақтида ўзлаштирилмаган ҳолатлар танқид қилинди