Хитой Халқ Республикаси қарийб 30 йилдан буён Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Таълим ва илмий ҳамкорлик соҳасида ҳам салмоқли қўшма дастурларни амалга ошириб келади. Икки давлат ўртасида бир қанча ҳамкорлик битимлари тузилган.

Маълумки, жорий йилнинг 1–2 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Иккинчи “Ўзбекистон-Хитой” ҳудудлараро форуми доирасида "Таълим, фан ва технология соҳасида инновацион ҳамкорлик" форуми ўтказилди. Форумда Ўзбекистон ва Хитой давлат ташкилотлари, олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Мазкур форум юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббоев қуйидагиларни гапириб берди:

– Хитой Халқ Республикаси бугунги кунда дунё миқёсида энг инновацион давлатлар қаторида турибди, – дейди Шароф Ражаббоев. –Хусусан, ўтган 2024 йилда Глобал инновацион индексга кўра Хитой 11-ўринни эгаллади. Бу натижа Хитойнинг илмий-тадқиқот фаолиятига кенг кўламли инвестициялар киритиши, технологик инфратузилмани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиши ва инновацион экотизимни қўллаб-қувватлаш сиёсати самарасидир.

Бугунги кунда Хитойнинг Huawei, Tencent, Alibaba ва BYD каби компаниялари жаҳоннинг етакчи технологик брендларига айланган. Масалан, Huawei компанияси фақатгина смартфонлар эмас, балки 5G технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги илғор ечимлари билан дунё бозорида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Шу билан бирга, BYD компанияси электромобиль ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги йирик компанияга айланди. Ўзбекистон билан ҳамкорликда 2024 йил Жиззах вилоятида “BYD Uzbekistan Factory” заводи ишга туширилган ва ҳозирда ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилмоқда. 

Қолаверса, Хитой ва Ўзбекистоннинг пандемияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлиги алоҳида ўрин тутади. Хитой компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари ўтказилди. Клиник тадқиқотларда юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги инобатга олиниб, ZF-UZ-Vac-2001 вакцинаси Ўзбекистонда  қўллашга  рухсат берилди.

Алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ва Хитой илмий-техникавий йўналишдаги ҳамкорликнинг асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида илк бор 1992 йил 13 мартда Ҳукуматлараро илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган. Ўшандан бери ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайди ва чуқурлашди. 2019 йилда фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик  тўғрисида  ҳукуматлараро битим, шунингдек, 2024 йил 24 январда Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида Баённома имзоланган. 2025 йилда Агентлик томонидан “Ўзбекистон-Хитой” халқаро қўшма илмий лойиҳалар танловининг навбатдаги босқичи эълон қилиниб, ҳозирда аризалар қабул қилинмоқда.

Бундан ташқари, Хитой Халқаро тараққиёт ҳамкорлик агентлиги билан  ҳамкорликда “Ўзбекистон давлат илмий-тадқиқот институтларини трансформация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги 5 та илмий-тадқиқот институтини янги ва замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш орқали илмий тадқиқотлар сифатини ошириш ва тадқиқот жараёнларини самарали ташкил қилиш, шунингдек, ходимларнинг салоҳиятини ошириш мақсад қилинган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим таркибий қисмидир. Ушбу тажриба олимларнинг билимини бойитади, илмий алмашинувни қўллаб-қувватлайди, келажакдаги тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор яратишга ёрдам беради.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитойнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор яратади