Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, жаҳонда халқаро савдодаги мураккаб вазиятларга қарамасдан ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоиз, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,5 фоиз, бозор хизматлари 12,6 фоиз, қурилиш ишлари 10,8 фоиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 3,8 фоизга ошгани мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш жараёнлари давом этаётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, ҳисобот даврида давлат бюджети даромадлари 104,5 фоизга бажарилгани ҳамда харажатлар бўйича режа кўрсаткичлари 92 фоизни ташкил қилгани бюджет барқарорлиги таъминланаётганидан далолат бермоқда.

Ҳисобот даврида бюджетдан ижтимоий харажатлар учун 39,9 триллион сўм ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 6 триллион сўмга кўп маблағ ажратилган. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини молиялаштириш учун харажатлар аввалги йилларга нисбатан тўлиқ молиялаштирилганлигига аҳамият қаратилди.

[gallery-23739]

Маҳаллий бюджетлар даромадлари эса прогнозга нисбатан 110 фоизни ташкил этгани қайд этилди.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий биринчи чоракда ижтимоий харажатлар учун 6 триллион сўм кўп маблағ ажратилган