"ЗАКОВАТ" интеллектуал клубида ALOHA Ментал арифметика бўйича 8-Республика болалар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг кўплаб шаҳарларидан 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 400га яқин болалар иштирок этди.
Маълумки, Abacus Learning of Higher Arithmetic – ALOHA ёш болалар учун мўлжалланган, миянинг иккала ярим шари уйғун ривожланишига ёрдам берувчи ва қизиқарли тарзда ўтказиладиган халқаро ментал арифметика дастури.
ALOHA жамоаси бу борада 2017 йилдан буён мунтазам равишда Республика мусобақаларини ташкил этиб келмоқда. Бу - болалар учун ўз қобилиятларини кўрсатиш, энг яхши натижа учун мукофот олиш, дўстлари ва оиласи билан қизиқарли ва фойдали вақт ўтказиш имконияти.
Бугунги кунга қадар АҚШ, Канада, Россия, Мексика, Германия, Ирландия, Испания, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия каби дунёнинг 45 та давлатида 4 миллиондан ортиқ бола патентланган ALOHA дастури бўйича муваффақиятли таълим олмоқда.
Ментал арифметика шунчаки йўналиш эмас. Бу ажралмас техника бўлиб, унинг ёрдамида болага нафақат калькулятордан тезроқ ҳисоблашни ўргатиш, балки унинг ижодий салоҳиятини, таҳлил қилиш ва танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мумкин. Бу, бутун мияни ривожлантиришга ёрдам беради ва ишончни мустаҳкамлайдиган ва ҳаётнинг барча соҳаларида муваффақиятга ҳисса қўшадиган хотира ва ижодкорлик каби асосий кўникмаларни яхшилайди.
Тадбир давомида болалар кўнгилочар дастурлар, жумладан, ўқитувчилар билан ўқув ўйинларини ўтказишди. Ғолибларга сертификатлар топширилди.
Барча иштирокчилар эсдалак совғалари билан тақдирланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/qIErvjVpMFM?si=aNcowXhZ8xiAQ679" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
ЎзА