ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларининг финал қисми бўлиб ўтди.
[gallery-23727]
Ўзбекистон футзал федерацияси кубок баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида мазкур мусобақага мукофот пуллари миқдорини тасдиқлаган эди. Унга кўра, мусобақа ярим финалчиларига 50 миллион сўмдан, иккинчи ўрин соҳибига 100 миллион сўм мукофот пули берилиши керак эди. Мамлакат кубоги соҳиби эса 200 миллион сўм мукофот пулига эга бўлиши кўзда тутилганди.
Худди шундай бўлди ҳам. Финал учрашувида «Oil Star» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган «BMB» футзал клуби 200 миллион сўм ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, қолган совриндор жамоалар ҳам кўзда тутилган мукофот пулларига эга бўлди. Турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган футзалчилар ҳам тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА