Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилмоқда.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қиляпти.

Ҳисоботда келтирилганидек, 2024 йилда Давлат бюджети харажатларининг 50 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган. Хусусан, таълим, фан, соғлиқни сақлаш соҳаларига ижтимоий харажатларнинг 72 фоизи йўналтирилди. Таълимга ажратилган маблағлар миқдори ўтган уч йилда қарийб 12 триллион сўмга оширилди ва 45 триллион сўмга етди.  

— Хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар натижасида нодавлат умумтаълим мактаблари сони 115 тага етди. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб педагогларнинг ойлик маошлари 15 фоизга оширилди. Педагогларни моддий рағбатлантириш мақсадида ҳар ойлик устамалар учун қарийб 2 триллион сўм ажратилди. Мактабларда хорижий тилларни ўқитиш ва оммалаштириш мақсадида мактабларга 500 нафар хорижий ўқитувчилар жалб этилиб, уларга 111 миллиард сўм тўлаб берилди.  

Аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида соҳага ажратилган маблағлар миқдори 2023 йилга нисбатан 5 триллион сўмга оширилиб, 36 триллион сўмга етди. Болалар вакцинацияси учун 240 миллиард сўм, дори-дармон, тиббиёт воситалари учун 3 триллион сўм ажратилди, — деди Бош вазир ўринбосари.

Мажлис ўз ишини давом эттирмоқда.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим ва тиббиётга Давлат бюджетидан қанча маблағлар ажратилган?