Бутунжаҳон фиджитал ҳамжамиятининг Дубайда ўтказилган “WPC Awards 2025” тадбирида ўзбекистонлик фиджитал-спорт тури вакилларининг ютуқлари эътироф этилди.
Дунё бўйлаб фиджитал-спортнинг ривожланишига ҳисса қўшаётган мамлакатлар учун ташкил этилган халқаро тадбирда Ўзбекистон фиджитал-спорт федерацияси Жаҳон фиджитал ҳамжамиятининг олтин аъзолик мақомига эга бўлгани эълон қилинди.

Мукофот мамлакатимизда янги давр спорти дея тан олинган ушбу спорт тизимини ривожлантириш борасидаги фаол ишлар амалга оширилаётганининг ёрқин ифодаси дейиш мумкин.
Жаҳон фиджитал ҳамжамияти томонидан топширилган сертификат ва махсус мукофотни Ўзбекистон фиджитал спорт федерацияси раиси ўринбосари Жасур Акромов қабул қилиб олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА