Бугунги кунда мамлакатимизда ўтказиб келинаётган спорт мусобақалари, ички чемпионатлар, “Беш ташаббус олимпиадаси” “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” тизимидаги беллашувларнинг таг замирида Ватанимиз шарафини халқаро майдонда, хусусан Олимпия ўйинларида муносиб ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчиларнинг янги авлодини камол топтириш мақсади ётади.

Спорт вазирлигида 2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш бўйича қарор лойиҳаси юзасидан ўтказилган тақдимотда шу ҳақда сўз юритилди.

Спорт вазири Адҳам Икромов ўтказиб келинаётган мусобақалар, халқаро турнирлар, халқаро спорт ташкилотлари билан амалга оширилаётган ҳамкорлик ишларида самарадорликка эришиш муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатимиз спортчиларининг "Лос-Анжелес-2028" Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўришдаги асосий жиҳатларига эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр билдирди.  

Тақдимотда иштирок этган Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов, Спорт вазирлиги мутахассислари ҳамда тегишли тузилмаларнинг масъуллари қарор лойиҳасида кўзда тутилган масалаларга эътибор қаратиш, ўтган "Париж-2024"даги натижаларни  мустаҳкамлаш йўлида қилиниши керак бўлган вазифаларга тўхталди.

Тадбир давомида Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг устувор вазифалари муҳокама қилиниб, ушбу масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Лос-Анжелес-2028" Олимпиадасига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди