Қозоғистонда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро мусобақада байдаркачиларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Гап шундаки, Уралск шаҳрида ўтган мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур мусобақада иштирокчилари 200 ҳамда 500 метр масофаларда ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Қувонарлиси, К-2 бўйича 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Нурсултон Ямонқулов ва Зарруҳ Мамашарипов тандеми олтин медалга эга чиқди. Нурсултон ва Зарруҳ ушбу йўналишнинг 500 метр масофадаги пойгаларида маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Шунингдек, Зарруҳ Мамашарипов турнирнинг яккалик баҳслари бўйича 500 метр масофада ташкил этилган беллашувларда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА