Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 2025 йил июнь ойи учун турли ёш тоифалари, эркаклар ва аёллар ҳамда ёшлар ўртасида ТОП-100лик рейтинг жадвалини эълон қилди.

Дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингида кучли ўнлик рўйхатда деярли ўзгариш рўй бермади. Ҳамон Магнус Карлсен етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонлик шахматчилардан Нодирбек Абдусатторов 2767 балл билан 6-поғонада бормоқда. Шунингдек, маҳоратли шахматчиларимиздан Жавоҳир Синдоров 2710 балл билан 29, Рустам Қосимжонов 2675 балл билан 47, Нодирбек Ёқуббоев 2659 балл билан 65, Шамсиддин Воҳидов 2644 балл билан 82-қаторни банд этди.

Аёллар рейтингида хитойлик 5 нафар шахматчи етакчилик қилаётган вазиятда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2370 балл билан ТОП-100лик рўйхатнинг 68-қаторида кўриниш берди.

Ёшлар рейтингида эса ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдоров ТОП-100ликда 3-ўриндан жой олган бўлса, Муҳиддин Мадаминов 2536 балл билан 30-поғонада бормоқда. Мазкур рейтингдан ёш иқтидор эгаларидан Муҳаммадзоҳид Суяров ва Ҳумоюн Бекмуродовнинг ўрин эгаллагани эътиборли.

Шахматчи ёш қизлар рейтингида мамлакатимиз вакилларидан Афруза Ҳамдамова 16, Умида Омонов 59, Гулдона Каримова 85-ўринларда бормоқда.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФИДЕнинг июнь ойидаги рейтингида ўзбекистонлик шахматчилар қайси ўринларни эгаллади?