Америка Қўшма Штатлари қурол захирасини жуда тез тўлдира бошлади. Бу ҳақда Президент Дональд Трампнинг ўзи баёнот берди.
- Қуролли кучлар раҳбарлари билан ҳозиргина ажойиб суҳбат бўлди, - деб ёзган Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. - Бизда энг кучли армия мавжуд. Жумладан, ҳозир мамлакатимиз аввал ҳеч қачон кўрмаган даражада қурол-яроқ тўплаяпмиз. Умид қиламанки, бу аслаҳадан фойдаланишга мажбур бўлмаймиз!
Ўтган йил Пентагон Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш туфайли Америка ҳарбий-саноат мажмуасида қатор муаммолар юзага чиққанини тан олди. Хусусан, армия эҳтиёжи учун қурол-яроқ омборини сақлаш, тиклаш ва кенгайтириш қийинлашгани таъкидланди. Бундай ҳолат Вашингтоннинг жанговар тайёргарлигига таҳдиддир.