Чехия кутубхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган репрезентатив сўров натижасида Шарқ мамлакатлари маданиятига бағишланган тадбирлар жуда кўп қизиқувчиларни жалб қилаётгани маълум бўлди.

Шарқ эртаклари, шеър ва ҳикоялари акс этган китоблар, нашрлар ҳам маҳаллий китобхонлар орасида анча талабгир экан. Кўпчилик Шарқ халқларининг анъана ва урф-одатлари билан адабиёт орқали танишиш истагини билдирмоқда.

Бу ҳолат халқаро алоқалар кенгайиши, Осиё мамлакатларида туризм ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Экспертлар Шарқ адабиёти оммалашиши икки қитъа ўртасидаги маданий алмашинув ва алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Умуман, Европанинг ушбу давлати аҳолиси жаҳон адабиёти хилма-хиллигини ёқлайди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехияда Шарқ адабиётига қизиқиш кучаймоқда