Туркиянинг Бурса шаҳрида катталар ўртасида қўл жанг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг 32 давлатидан келган 300 нафардан ортиқ спортчи ўзаро рақобатлашди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Дунё биринчилигида терма жамоамиз аъзоларидан Азизхон Абдуллаев, Оғабек Жуманиёзов, Бекзод Махаматов, Севара Саъдуллаева, Шарофатой Ортиқова, Маҳлиё Ҳабибуллаева, Нилуфар Полвонова ҳамда Умида Абдуллаева олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Ҳусниддин Сатторов, Илёс Камилов, Динора Набиева кумуш, Ғиёсиддин Жамолиддинов, Баҳром Олимжонов ва Асадбек Ҳикматов бронза медали билан тақдирланди.

Дарвоқе, умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоаси 4 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза, Қозоғистон термаси 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медали билан иккинчи ҳамда учинчи ўриндан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА