Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчиларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ва битирув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда тингловчиларнинг яқинлари иштирок этди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг, тингловчилар Ватанга, халқимизга садоқат билан хизмат қилишга, қонунларга риоя этган ҳолда ўз хизмат бурчини сидқидилдан бажаришга тантанали равишда қасамёд қабул қилдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Ички ишлар органлари салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга институтдаги ўқув жараёнларида алоҳида эътибор қаратилганлигини эътироф этдилар.
Тадбирда ўқув дастурлар талабларини тўлиқ ўзлаштирган якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Ўқув курси давомида ўзининг касбий, билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.
Шунингдек, битирувчиларга келгуси хизмат фаолиятларида омад, масъулият ва ҳалоллик ёр бўлиши тиланди. Мазкур тадбир ёш ходимларда Ватанга хизмат қилишдек шарафли ва масъулиятли бурчни чуқур англаш ҳиссини янада мустаҳкамлади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kwHVJugI0p4" title="Ichki ishlar sohasida yangi mutaxassislar safga qo‘shildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА