Ўзбекистон ерларининг ҳар қаричи зарга тенг. Юртимизда пишиб етилаётган мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотлари нафақат ички, балки ташқи бозорларда ҳам юқори қадрланади, севиб истеъмол қилинади. Халқимизга берилган ана шу неъматлардан оқилона фойдаланиш, бозорларимиз расталари тўкинлигини таъминлаш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14 февраль куни давлатимиз раҳбарининг “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжат соҳа олдига бир қатор вазифалар қўйди ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Айниқса, тармоққа катта миқдорда молиявий ресурслар ажратилиши томорқа фаолиятини янги босқичга олиб чиқиши лозим эди. Бу борада қилинаётган ишлар, вазифалар ижроси, томорқачиликдаги янгиликлар хусусида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ярашбек Худойқулов ва бош мутахассиси Тўлқин Туранов билан суҳбатлашдик.
- Йил бошида давлатимиз раҳбари томорқачиликни ривожлантиришга қаратилган янги фармонни имзолади ва соҳада туб ўзгаришлар бўлиши кутилаётган эди. Мана ёз ҳам етиб келди, соҳада нима ўзгарди?
- Президентимизнинг 14 февраль кунги ПФ-22 сон фармони қабул қилингунича томорқа ер эгалари билан Фермерлар Кенгаши шуғулланган эди, уни фаолиятини мувофиқлаштириб, экинларни жойлаштириш бўйича кўмак кўрсатиб келган. Томорқа ер эгалари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилганидан сўнг биринчи навбатда томорқа ер эгалари ва республикамиз бўйича деҳқон хўжаликлари учун ажратилган, ижарага берилган ерларнинг таҳлилини ўтказдик. Қаерга қанча ва қайси маҳсулотларни экамиз? - деган саволга ҳудудларнинг имкониятларидан ва экспортга йўналтириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, экин турлари жойлаштирилди. (давоми видеода)
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UuKYI8uksUM?si=Y0aAbQ4AdVcWb-eq" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов,
Аброр Содиқов,
Анвар Аҳмедов, ЎзА