Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида маҳалла ёшлари ўртасида футбол ва мини-футбол спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ДХХ кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Беллашувларда йигитлар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол йўналишида ўзаро куч синашдилар.

Йигитлар ўртасида ғоят қизғин кечган футбол мусобақасида Амир Темур маҳалласи жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мини-футбол бўйича эса Нуробод маҳалласи жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасидаги мини-футбол мусобақасида ҳам Амир Темур маҳалласи жамоаси барча рақибларини мағлуб этиб, бош совринга сазовор бўлди.

Мусобақа якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш маросимида Ширин шаҳар ҳокими, шаҳар ДХХ раҳбари, шаҳар прокурори, Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда Солиқ инспекцияси раҳбари иштирок этиб, ғолиблар ва фаол иштирокчиларни фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Ғолиб жамоаларга июнь-июль ойларида бўлиб ўтадиган вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беллашувлар ғоят қизғин кечди