Наманганда спорт курашлари бўйича ўтказилган “Ўзбек ботирлари” Гран-при халқаро мусобақаси доирасида эркин кураш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

57 кг. вазн тоифасида ўтган финал баҳсида Асадбек Саидтўраев барча рақибларини енгиб, олтин медалга эга чиққан бўлса, Фирдавс Ярашев кумуш, Қарши Усмонов ва Қуатбек Жаксиликов (Қирғизистон) бронза медалини қўлга киритди. 65 кг. вазн тоифасида Умиджон Жалолов сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Нурмуҳаммад Ҳайдаровни таслим этиб, мусобақа ғолибига айланди. Ушбу вазнда Рустам Қаҳҳаров (Қирғизистон) ва Муҳаммадқодир Қўлдошев кучли учликдан жой олди.

Шунингдек, Бегижон Қўлдошев, Арсенали Жоев (Озарбайжон), Магомедхан Магомедов (Озарбайжон) ва Ҳасанбой Раҳимов ўз вазн тоифаларида “Ўзбек ботирлари” Гран-присининг олтин медалларини қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан мукофот пуллари, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин курашчиларимиз халқаро турнир ғолибига айланди