Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ички ишлар органлари томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йил 15 апрелдан 15 майига қадар Тошкент вилояти ҳудудида “Хавфсиз ва соғлом юрт” шиори остида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ҳудудларда криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи шахсларни аниқлаш, уларнинг фаолиятига чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш каби жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Натижада гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 243 та ҳолат аниқланди. Тадбирлар давомида 39,3 килограмм гиёҳвандлик воситаси ҳамда 9 минг 58 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олинди. Наркотик моддаларни тарғиб қилувчи 1 минг 218 та чизилган граффити ёзуви аниқланиб, ўчирилди. Шунингдек, кучли таъсир қилувчи дори ва синтетик гиёҳвандлик воситалари “закладка” си билан шуғулланган 20 нафар шахс қўлга олинди.

Шу билан бирга, 9 дона ўқ отар, 21 дона пневматик қурол ва 283 дона ўқ-дори далилий ашё сифатида мусодара қилинди. Маҳаллалардаги ўғирлик жиноятининг олдини олиш мақсадида хонадонлар, автотураргоҳлар ва жамоат жойларига кузатув камералари ўрнатилди.

Бундан ташқари, 1 минг 546 та ҳолатда ноқонуний сақланаётган совуқ қурол аниқланиб, 1 минг 600 та ўткир тиғли жисм тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар натижасида эса 48 мингдан зиёд қоидабузарлик ҳолати қайд этилди. Шундан 11 мингдан ортиғи қўпол турдаги қоидабузарлик бўлиб, 446 та ҳолатда ҳайдовчилар спиртли ичимлик ичиб транспорт воситасини бошқаргани аниқланди. Шу билан бирга 2 минг 800 та ҳолатда эса ҳайдовчилар тегишли ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқаргани маълум бўлди.

Қўриқлаш хизмати бўйича 2 минг 723 та объект, жумладан, хонадон ва ижтимоий муассасалар техник қўриқловга олинди. Тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 84 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олиниб, 45 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилди ва оилаларига қайтарилди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги профилактик тадбирлар жойларда изчил давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар осойишталиги доимий назоратда