Қозоғистоннинг Остона шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Марказий Осиёнинг етакчи терма жамоалари иштирокида халқаро турнир ташкил этилди.

130 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан от сакратиш бўйича ўтказилган жамоавий беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи поғонадан жой олди. Ушбу йўналишда Қозоғистон ва Қирғизистон термалари 1-2-ўринлардан жой олди.

Шунингдек, 7 давлатдан келган чавандозлар иштирокида ўтказилган яккалик баҳсларида чавандозлар 130 ва 143 см. баландликдаги тўсиқларда ўзаро рақобатлашди.  

Қувонарлиси, 130 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратиш бўйича ўтказилган “Maxima Masters Eurasia” кичик кубоги йўналишида ҳамюртимиз Хуршидбек Алимжонов олтин медални қўлга киритди. 145 см баландликда Акбар Шарипов ва Бекзод Қурбонов терма жамоамиз ҳисобига олтин ҳамда кумуш медални келтирди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозларимиз Остона шаҳрида шоҳсупага кўтарилди