Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлигида ўтган эркаклар ва аёллар тоифасидаги бокс бўйича "Thailand Open" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа давомида барча рақибларини енгган Шодиёржон Мелиқўзиев, Фарёзбек Дўсматов, Нусратбек Тоҳиров, Фарзона Фозилова ҳамда Азиза Зокирова олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Муҳаммадазизбек Исмоилов, Жавоҳир Абдураҳимов, Сабина Бобоқулова ҳамда Феруза Казакова финалга қадар муваффақиятли жанг ўтказиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Нуфузли турнирда Мадияр Данияров, Самандар Жалолов, Элёрбек Жўрабоев, Абдураҳмон Рустамов, Нигина Ўктамова, Навбаҳор Ҳамидова ва Ойша Тоирова каби чарм қўлқоп усталаримиз бронза медалига эга чиқди.

Дарвоқе, мусобақада жами 16 та медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди. Шунингдек, эркаклар терма жамоамиз "Thailand Open" турнирини 3 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз учун “Thailand Open” турнири муваффақиятли якунланди