1 июнга ўтар кечаси Россия стратегик авиацияси аэродромлари – “Оленя” (Мурманск вилояти), “Белая” (Иркутск), “Иваново” ва “Дягилево” (Рязань) авиабазаларига кенг кўламли дрон ҳужуми уюштирилди. “ВВС News” Украина хизмати манбаси маълум қилишича, бу Украина Хавфсизлик кучлари (УХК)нинг “Паутина” деб номланган махсус амалиёти бўлиб, дастлабки маълумотга кўра, РФга 2 миллиард доллар атрофида зарар етказган.

– Айни дам УХК РФ ичкарисидаги самолётларни йўқ қилиш бўйича махсус режани амалга оширмоқда, – дейилган хабарда. – Биз шаҳарларимизни ҳар кеча бомбардимон қилаётган самолётларни нишонга олганмиз. Айни пайт 40 дан зиёд, жумладан А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 учоқлари зарбага учрагани маълум.

Россия ОАВ ёзишича, Украина дронлари Россия аэродромлари яқинида турган юк машиналаридан тўда-тўда бўлиб ҳавога кўтарилган ва самолётларга ҳужум қилган.
 
В ВС ВСУ рассказали, как в Кремле могут отреагировать на взрывы на  российских аэродромах — УНИАН

“Белая” авиабазаси Сибирда, Украина билан чегарадан деярли 4500 километр, “Оленя” аэродроми эса 1700 км масофада  жойлашган.

УХК бу ҳужумга бир ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланди, деб ёзган “РБК-Украина”.
Таъкидланишича, УХК дастлаб fpv-дронлари, изидан кўчма ёғоч уйларни жўнатган. Ўзи учар қурилмалар РФ ҳудудида юк машиналарига ортилган уйлар ичига яширилган. Вақти келганда томлар масофадан туриб очилган, дронлар эса бомбардимончи самолётлар томон йўналтирилган.

Ҳодисани Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлаб, беш ҳудудни санаб ўтди:

– Киев FPV дронлари ёрдамида Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязань ва Амур вилоятларидаги аэродромларга қарши теракт амалга оширди. Иваново, Рязань ва Амурда барча ҳужумлар қайтарилди. Мурманск ва Иркутскда бир неча самолёт ёниб кетди. Масофадан бошқариладиган учоқлар бевосита ушбу аэродромларга яқин жойлашган ҳудуддан учирилган. Ёнғинлар ўчирилган. Ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар йўқ. Терактнинг айрим иштирокчилари қўлга олинди.

В Минобороны сообщили о ликвидации последствий атак ВСУ на аэродромы - РИА  Новости, 01.06.2025

Шу куни Брянск ва Курск вилоятлари темир йўл тизимида ҳам портлашлар кузатилди. Биз бу ҳодисаларни теракт сифатида баҳолаймиз, деди Тергов қўмитаси расмий вакили Петренко.

Брянскда темир йўл ўтган кўприк қулаб, поезд рельсдан чиқиб кетган. Натижада 7 киши ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди. Маълумотга кўра, поездда 400 га яқин йўловчи бўлган. Вилоят губернатори Богос фожиага портлаш сабаб эканини тасдиқлади.

– Курскда ҳам юк поезди ҳалокатида ҳайдовчи жабрланди, бироқ бу икки воқеа ўртасидаги алоқа ҳали аниқланмади, – дейилган Reuters” ва “РИА Новости” агентликлари тарқатган хабарларда.

С.Раҳимов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия авиация базаларига кенг миқёсли ҳужум уюштирилди