Муносабат

Ўзбекистонда Италиянинг етакчи Турин ва Пиза университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Шу йилнинг апрель ойида эса ректорларнинг иккинчи форуми самарали ўтди.

Таълим соҳасида мамлакатимизда яна бошқа нуфузли университетлар билан икки томонлама диплом дастурларини ишга тушириш режалари бор.

Бу ҳақда Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокараларидан сўнг фикр билдирган масъуллар алоҳида таъкидлади.

Қўнғиротбой ШАРИПОВ,

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири:

– Президентимиз бундан икки йил олдин Италияга расмий ташриф билан борганларида икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинган эди. Яхши эслаймиз, етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлганди. Булар орасида таълимда ҳам ҳамкорлик қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Қувонарлиси, ўша алоқалар натижа берди. Ўзбекистонда Италиянинг Турин ва Пиза университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Шу йўналишда яна қанча йирик лойиҳалар амалга ошди. Италиянинг қирқдан ортиқ олий таълим муассасалари биз билан ҳамкорлик қилиш учун алоқага чиқишди. Бугунги кунда улар билан тегишли шартнома ва келишувларимиз бор. Бунинг натижасида талабаларимиз учун кенг имкониятлар яратилди. Бугунги кунда тўрт юз нафардан ортиқ ёшларимиз Италияда таълим олмоқда. Икки юз нафардан ортиқ мутахассисларимиз шу мамлакатнинг етакчи компанияларида фаолият олиб бориб, тажриба тўплашмоқда. Бу лойиҳалар ривожланган давлатларнинг илғор технологияларини юртимизга олиб келишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мутахассислар мамлакат иқтисодиёти ўсишига ўз билим ва тажрибалари билан ҳисса қўшади.

Навбатдаги олий даражадаги ташриф доирасидаги келишувларда эса мамлакатимизда Тушиа университети филиалини, Пиза, Тренто, Рома Тре ва Ка-Фоскари университетлари билан икки томонлама диплом дастурларини ишга тушириш режалари қўллаб-қувватланди. 

Алваро МАРУЧЧИ,

Италия Республикаси Тушиа университети директори:

– Университетимиз Италиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, халқаро рейтингларда юқори ўринда туради. Ярим асрлик тарихга эга таълим даргоҳимизда олтита ўқув факультети бор. Бизда асосан қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрланади. Самарқанддаги олий таълим даргоҳларида бўлиб, у ерларда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар, талабалар стартаплари билан танишдик. Ўзбекистондаги бир қатор таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Бундан жуда мамнунмиз. Бу келишувимиз келажак авлодга билим бериш ва тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Тегишли дастур доирасида талабалар қишлоқ хўжалиги, фан, озиқ-овқат технологиялари ва иқтисодиёт соҳаларида икки томонлама таълим олиш имкониятига эга бўладилар. Ўқиш даврида италиялик ўқитувчилар Ўзбекистонга келиб билим беришади. Ўзбекистонлик талабалар ҳам Италияга бориш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, илмий лойиҳаларини амалга ошириш, талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий изланувчилар мобиллигини йўлга қўйиш масалалари кўзда тутилмоқда. 

Бобур ИСЛОМОВ,

Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокараларни тарихий аҳамиятга эга дейишимиз мумкин. Икки мамлакат етакчилари стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар. Шунингдек, улар ҳузурида ташриф доирасида яна қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди. Тоғ-кон саноати ва геология йўналишида ҳам ҳар икки томон учун манфаатли бўлган келишувларга эришилди. Бу мамлакатларимиз учун соҳани ривожлантириш йўлида янги имкониятлар дегани. Хусусан, Италия олий таълим муассасаларидаги шу йўналишдаги инновацион технологияларни Ўзбекистон таълим даргоҳларига жорий этиш чоралари кўрилади. Пиза университети билан шерикликда замонавий кадрларни тайёрлашда ҳам янги дастурларни тасдиқлаб олдик. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу расмий ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, “SIMEST” ва “Danieli” компаниялари, Перужа университети ҳамда бошқа ташкилотлар билан қатор ҳужжатлар имзоланди.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим йўналишида Италия билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди