Куни кеча Қашқадарёда туризмни янада ривожлантириш мақсадида вилоятнинг Китоб туманидаги иккита – Қайнар ва Башир қишлоқларига туризм қишлоғи мақоми берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси раҳбарияти, қўмитанинг вилоят бошқармаси масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Дастлабки манзил Қайнар қишлоғи бўлди.

Ушбу қишлоқ туман марказидан 11 километр шарқда Тахтақорача довони этагида жойлашган.

Ҳудуд Роҳатбулоқ, Қўтирбулоқ, Хурмачабулоқ, Галабулоқ, Кўрбулоқ, Совуқбулоқ каби юзлаб зилол сувли шифобахш булоқларга бой. Қишлоқ номи ер қаридан қайнаган каби отилиб чиқиб турган мана шундай булоқларга менгзаб олинган бўлса ажабмас. Булоқлар сойларга бирлашиб, дарёга айланади ва Қайнар қишлоғининг қоқ ўртасидан кесиб ўтиб, суғориладиган майдонларга етиб боради.  

Эски довондан оқиб келувчи сойда қурилган сув ҳавзаси устидаги тўсиқдан ўтилгач, ўнг қўл томонда ресторанларда тайёрланадиган турли таомлар жуда машҳур. Айниқса, арча сихли кавказча кабоб, китобча угра (кесган ош), қобирға, қизилча қовурдоғи каби таомларни бошқа жойда учратмайсиз. Моҳир ошпазлар кесган “угра” соч толасидек нафис бўлади. Шунинг учун ҳам бу йўлдан ўтаётган барча йўловчи-ю сайёҳлар атайин ушбу таомлардан тановул қилишни хуш кўради.  

Тоғ бағрида жойлашган сўлим табиатли ушбу қишлоқдаги “Қайнар” сойи бўйлаб ўнлаб болалар оромгоҳлари, дам олиш масканлари ва сиҳатгоҳлар жойлашган.  

– Довондан Самарқандга ўтгунча булоқ бўйларида умумий овқатланиш масканларида ўнлаб тандир гўшти пишириб маҳорат дарсларини ўтовчи моҳир ошпазларимиз бор, – дейди Қайнар маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Зарифа Хидирова. – Мазкур масканлар кечаю кундуз маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар билан гавжум. Бундан ташқари, қишлоғимиз тоғ бағрида жойлашганлиги сабабли ҳудудимизда турли хил шифобахш гиёҳлар ҳам мавжуд бўлиб, улар турли дардларга даводир. Бугунги кунда қишлоғимизда сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш учун 22 та оилавий меҳмон уйлари, меҳмонхона, хостел ва соғломлаштириш масканлари фаолият юритмоқда. Бугунги тадбирдан сўнг бу борадаги ишларимиз янада ривожланишини мақсад қиляпмиз.

Кексаларнинг айтишича, Чироқчи туманининг Қалқама қишлоғидан бошланган ички тоғ йўли – ғордан қўй отари ҳайдалса, Қайнар қишлоғидан чиқиши мумкин дейилади. Афсуски республикамиздаги кўплаб ғорлар сингари Китоб туманида жойлашган ғорлар сиру синоати ҳануз тўлиқ ўрганилиб чиқилмаган.

Туманнинг Қўрғон тоғидаги ғарб томондан бошланган “Томчи ота”, шарқ томондаги Қайнар қишлоғи устидаги “Етти қиз” ғори халқ орасида кўплаб ривоят ва афсоналарга бойлиги билан ажралиб туради.  

Тахтиқорача довонининг энг юқори чўққисига етганда такрорланмас мўъжизани, тоғлар бағридаги ҳаётни кўриш имкони мавжуд. У ердан хушманзара тоғ ҳавоси-ю такрорланмас табиатни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.  

Тантанали тадбир доирасида ҳудуднинг салоҳиятини кўрсатувчи ички туризм кўргазмаси – шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дамламалар, миллий таомлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.  

Ташкил этилган маданий дастур барчага хуш кайфият бағишлади.  

Шундан сўнг туризм қўмитаси раҳбарияти иштирокида маҳалла масъулларига Қайнарга туризм қишлоғи мақомини берувчи сертификат тантанали топширилди.

– Маълумки, яқиндагина давлатимиз раҳбари томонидан айнан ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан кенг фойдаланиш ҳамда келажакда республикамиз бўйлаб туристлар оқимини янада оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида жуда кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, муаммолар кўтарилди ва уларнинг ечими бўйича таклифлар бериб ўтилди, – дейди вилоят туризм бошқармаси бўлим бошлиғи Шаҳзода Қодирова. – Айтиш жоизки, вилоятимизнинг туристик салоҳияти жуда кенг. Айниқса, тоғли ҳудудларимизда мавсум давомида ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими кундан кунга ошиб бормоқда. Бу ўз-ўзидан ҳудудий туризм салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ташриф буюрувчилар учун кенг имконият ва қулай шарт-шароитлар яратишни талаб қилади. Натижада эса бугунги кунда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

– Қайнар қишлоғига туризм қишлоғи мақомининг берилиши, қандай имкониятлар беради, сўраймиз масъулдан.

– Қайнар қишлоғига туризм қишлоғи мақомини берилиши бежиз эмас албатта, – дея фикрини давом эттиради Ш.Қодирова. – Мазкур қишлоқда юқори салоҳиятнинг мавжудлиги, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини умумий боғловчи катта йўл ўтганлиги, тоғли ҳудудда жойлашганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 433-сонли қарорида белгиланган 16 талабларнинг аниқ мавжудлигидан келиб чиқиб туризм қишлоғи мақомини бериш қарорига келинган. Қишлоқ ушбу мақомни олгандан кейин унинг имкониятлари янада кенгаяди. Энг аввало республика ва хорижда тарғибот ишлари амалга оширилади. Бу ҳудудга ташриф буюрувчилар сони бир неча бараварга ошиши режалаштирилган. Туризм қишлоғи мақомининг берилиши келажакда биринчилардан бўлиб шу ҳудуддаги 20 нафар ёшни туризм соҳаси бўйича олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга кириш имконини яратади. Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” каби давлат дастурлари доирасида қишлоқнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича биринчилар қаторида давлат маблағи ажратилади. Бундан ташқари, қишлоқда ташкил этилаётган уй меҳмонхоналари эгаларига ёки туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга давлат томонидан кўплаб имтиёзлар берилади. Масалан, солиқ имтиёзлари бир фоиз этиб белгиланади.  

Масъулнинг таъкидлашича, жорий йилда 4 та қишлоққа туризм қишлоғи мақоми бериш мўлжалланган.  

Кейинги манзил тумандаги Башир қишлоғи бўлди.

Ушбу қишлоққа ҳам туризм қишлоғи мақоми берилди.  

Мазкур қишлоқда зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун катта имконият мавжуд яъни ҳудудда жойлашган Ҳазрати Башир ота зиёратгоҳи йил давомида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум.  

Маълумот ўрнида, Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Башир 14-15 асрларда шу ҳудудда яшаб ўтган. Ҳазрати Баширнинг оталари Хўжа Ҳасан 90 ёшда, оналари Биби Малоҳат 80 ёшда бўлишларига қарамай, фарзандлари бўлмаган, деб кўрсатилади. Бола туғилгач ота – онаси унга Саид Аҳмад деб исм қўйишади. Оналари Биби Малокатдан сут келмагач, ёш Саид Аҳмад сутсиз вояга етади.

Саид Аҳмад Башир “Мири Ҳақиқат” лақаби билан машҳур бўлиб, Ўрта Осиёда Нақшбандия таълимоти кенг ёйилаётган бир вақтда Хўжа Аҳмад Яссавий тариқатига қизиқиш билдирган. Вафот этгач, Башир қишлоғидаги Ниёзтепага дафн этилган.  

Мақбарага Башир отанинг икки ўғли ва хизматкори ҳам дафн этилган. Шунингдек, мақбара ташқарисида асли муғул подшоҳи Мирзо Саййид Аҳмад Жамолиддинга тегишли деб ҳисобланадиган қабр тоши ҳам мавжуд .

Мақбара турли безакларсиз, рангсиз, оддий ғиштин ҳолатда барпо этилган. Мақбара икки қаватдан таркиб топган. Мақбарага яқин жойда Ҳазрати Башир ота яшаган ҳужра ҳам жойлашган. Ҳазрати Башир ота масжиди қурилиши муносабати билан қабр чап томонга кўчирилиб, ҳозирги жойига келтириб қўйилган.

[gallery-23695]

Зиёратгоҳ пастида қоялар орасидан тошиб чиққан булоқ суви жуда тиниқлиги ва шифобахшлиги билан машҳур.

Қишлоқ аҳолиси асосан ҳунармандчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиб келади. Ёз ойларида бу ҳудудда ҳаво анча салқин бўлиб дам олиш мақсадида келган маҳаллий ва хорижий туристлар билан гавжум бўлади.  

Қишлоқ аҳолиси ташриф буюрувчиларга ўз уйлари ва оилавий уй меҳмонхоналарини ташкил этиб, хизмат кўрсатиб қўшимча даромад топади.  

Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилган.  

Бу каби лойиҳалар албатта ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатининг ошишига хизмат қилади. Маълумотларга кўра, 2024 йилда вилоятга 2 миллион 100 минг нафар маҳаллий, 570 минг нафар хорижий туристлар ташриф буюрган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 1,5 баробарга ошириш, туризм соҳасида сайёҳлар оқимидан келиб тушадиган экспорт ҳажмини 200 миллион долларга етказиш мўлжалланмоқда.  

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/d9Iixyfqdh0" title="Qashqadaryoda yana ikkita manzilga turizm qishlog‘i maqomi berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда яна иккита манзилга туризм қишлоғи мақоми берилди (+видео)