1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлис Сенатида ўз хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари билан учрашув ўтказди.

Унда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси тарбияланувчилари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.

Сенат Раиси Т.Норбоева мамлакатимизда бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, болаларни ҳимоя қилиш учун барча зарур шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланишини қайд этди. 

Миллий қонунчилигимизда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари сони 40 дан, қонуности ҳужжатлари сони 500 дан ортиқ. Жумладан, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.

Ислоҳотлар натижасида 23 Меҳрибонлик муассасаси ва Болалар уйи фаолияти тугатилди. Мазкур йўналишда боланинг оила муҳитида тарбияланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий ҳимоя тизими йўлга қўйилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўз хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳаётини бағишлаган ҳарбийларининг фарзандлари билан самимий мулоқот ўтказилди. Ҳар бир бола  давлат ҳимоясида, унинг таълим олиши, соғлиғи, ҳаёти сифати ҳамиша эътиборда экани таъкидланди.

Бу орқали энг муқаддас қадриятлардан бири – Ватанга садоқат йўлида жонини қурбон қилган фидойиларнинг хотирасини эъзозлаш ва уларнинг авлодларига меҳр кўрсатиш анъанаси яна бир бор ўз исботини топди.

Тадбир давомида Сенат Раиси болалар билан самимий суҳбатлашди. Болаларга мурожаат қилиб, “Сизлар юртимизнинг эртанги куни, келажагимизнинг эгаларисиз. Билим олишдан тўхтаманг, янгиликларни ўрганинг, ўз устингизда ишланг. Орзу қилишдан қўрқманг ва унга эришиш йўлида олға интилинг, шунда, албатта, мақсадингизга етасиз”, дея таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида болажонларимиз  байрам дастурхонига таклиф этилди ҳамда уларга  эсдалик совғалари топширилди.

                                                     Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди