Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтаётган "Thailand Open" халқаро бокс турнирининг эркаклар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили рингга кўтарилди. Жумладан вазни -50 кг. бўлган Шодиёржон Мелиқўзиев иорданиялик Хутхаифа Эшишни,-55 кг. вазнда Фарёзбек Дўсматов мезбонлар вакили Саравут Суктҳетни, Нусратбек Тоҳиров эса -85 кг. вазнда яна бир мезбон боксчи Жаккапонг Ёмхотни таслим этиб, мусобақа ғолибига айланди. Муҳаммадазизбек Исмоилов ва Жавоҳир Абдураҳимов ўз вазн тоифаларида кумуш медални қўлга киритди.  

Шу тариқа, эркаклар терма жамоамиз "Thailand Open" турнирини 3 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз эркаклар орасида ҳамон тенгсиз