Муносабат

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Италия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми, шу жумладан,  етказиб берилаётган маҳсулотлар турининг кенгайгани ҳисобига қарийб уч баробар ошган.

Қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса икки баробар кўпайди. Италиянинг етакчи компаниялари билан металлургия, электротехника, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли кооперация йўлга қўйилган.

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирлар якуни бўйича икки мамлакат бир қатор расмийларининг фикрларини ҳавола этамиз. 

Лука Бронделли ДИ БРОНДЕЛЛО,

Италия Республикаси қишлоқ хўжалиги конфедерацияси Вице-президенти:

– Юртингизга, Самарқандга ташриф буюрганимиздан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Биз қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор бир қанча муҳим ҳужжатларни имзоладик. Бу бизга қишлоқ хўжалигидаги замонавий ёндашувлар ва ўзгаришлар билан ўртоқлашиш имкониятини беради. Мамлакатингизда ўқув маркази ташкил этиш ниятидамиз. Шу билан бирга ёш мутахассисларни Италияга бориб ўзаро тажриба алмашишга таклиф қиляпмиз. Бу, ўз навбатида, икки мамлакат учун ўзаро манфаатли бўлади деган умиддаман. Бош Вазир Жоржа Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи биз учун ҳам фойдали бўлди. Келишувларимиз ўзаро дўстлик алоқалари янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

– Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири: 

– Италия билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик алоқаларимиз жуда мустаҳкам. Бу соҳадаги асосий ўсиш кейинги беш-олти йил ичида бўлди. Икки мамлакат етакчиларининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари ҳам тарихий аҳамиятга эга. Мулоқотлар натижасида қишлоқ хўжалигига алоқадор иккита муҳим ҳужжатни имзоладик. Улардан бири янги йўналиш –  деҳқон хўжаликларидаги ишчиларимиз Италияга бориб меҳнат қилиши ва улардаги тажрибани, технологияни ўрганиш бўйича шароит яратишга келишдик. Иккинчиси, нуфузли Тушиа университетининг Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича филиали очиляпти. Умуман олганда таълим бўйича алоқаларимиз яхши йўлга қўйилган. Бу учрашувдан кейин бу борадаги ҳамкорлигимиз кўлами янада кенгаяди.

Эътиборлиси, томонлар фаол сиёсий алмашинувни давом эттиришни қўллаб-қувватладилар. Янги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро гуруҳ ишини қайта тиклаш ва унинг йиғилишини бизнес форуми билан бирга ўтказишга келишиб олинди.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Италия: қишлоқ хўжалигига алоқадор иккита муҳим ҳужжат имзоланди