Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Италия“ форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этди. 

Ушбу саммит Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклик музокараларнинг давоми бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Бугун Марказий Осиё дунёда ўзининг дўстона сиёсати, бағрикенглиги ва ривожланиб бораётган минтақа сифатида эътироф этилмоқда. Шу боис дунёнинг ривожланган «катта еттилик», «катта саккизлик», «катта йигирматалик» каби мамлакатларининг ҳар бири минтақа давлатлари билан кенг ва ишончли, конструктив мулоқот натижасида кўп қиррали ҳамкорликни ўрнатишдан манфаатдор бўлиб бормоқда. Италия учун ҳам Марказий Осиё янги тарихий саҳифаларнинг очилишидир. 

Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Италия“ форматидаги олий даражадаги саммит айнан янги саҳифаларнинг бошланишига қўйилган навбатдаги қадам бўлди. 

Ушбу учрашувда Ўзбекистон раҳбари ҳам “Марказий Осиё – Италия“ форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён этди. 

Шу ўринда мулоҳаза қиладиган бўлсак, саммитда Ўзбекистон раҳбари айнан қандай муҳим ташаббусларни илгари сурди? 

Президент Шавкат Мирзиёев жумладан,  қатор долзарб халқаро масалалар юзасидан ёндашувларни мувофиқлаштириш учун ташқи ишлар вазирликлари даражасида мунтазам мулоқотларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. 

Шунингдек, терроризм, экстремизм, радикализм, гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашда кўп томонлама шериклик ва махсус хизматларнинг ахборот алмашиш механизмларини йўлга қўйиш таклиф этилди. Бу бугунги кун учун муҳим ташаббус ҳисобланади. Сабаби, мазкур хавф ва таҳдидлар глобал ва минтақавий сиёсатдаги тенденциялар, хавфсизлик ва тараққиётга нисбатан умумий таҳдидлар ҳисобланади. Бу таҳдидларни биргаликда янги саъй-ҳаракатлар асосида бартараф этиш лозимлигини англатади.

Иккинчидан, давлатимиз раҳбари Италия ишбилармон доираларининг инновацион ривожланиш борасида анъанавий кучли мавқеини ҳисобга олиб, мамлакатларимиз савдо-саноат палаталари шафелигида бизнес мулоқоти учун доимий майдон – “Марказий Осиё – Италия“ ишбилармонлар клубини ташкил этишни таклиф қилди. Тадбиркорлар иштирокидаги бундай учрашувлар ҳар йили минтақа мамлакатлари ва Италия пойтахтида ўтказилиши таклиф этилди. Бу Италия ва минтақа давлатларининг бизнес доираси вакиллари ҳамда ишлаб чиқариш компаниялари учун катта бозор муҳитини яратишга олиб келади. Минтақада стратегик шерикликнинг янги имкониятлари учун саҳифалар очилади. 

Учинчидан, Ўзбекистон Президенти технологиялар трансфери, илғор билим ва тажрибаларни жорий этиш, юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш учун қулай шароитларни яратишни назарда тутувчи кўп томонлама Саноат ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади. Минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм, озиқ-овқат ва бошқа қайта ишлаш тармоқлари учун замонавий ускуналар ишлаб чиқариш, бутловчи қисмлар ва саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш, Италиянинг етакчи брендлари иштирокида дизайн марказларини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлиши қайд этилди. Шунингдек, Италиянинг SАCЕ ва SIMEST давлат агентликлари ҳамда қўшма инвестиция фондларини ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жалб қилиш муҳимлиги илгари сурилди. 

Тўртинчидан, “Яшил“ трансформация соҳасида Италия билан самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, Ўзбекистон етакчиси углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурларни амалга оширишга кўмаклашадиган кўп томонлама платформани йўлга қўйиш орқали кенг қамровли шерикликни ривожлантиришга чақирди.

Бунда қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларига “яшил“ энергия етказиб бериш, Италиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва муҳандислик компанияларини жалб этган ҳолда корхоналарни аудитдан ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш, сув инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш ва водород технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди. Масалан, Италиянинг сувни тежаш технологияси билан танилган “Iritec” компанияси, қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш соҳасидаги “Cermac” консорциуми, “Pietro Fiorentini” ва “Terranova” каби компанияларнинг газ таъминоти тармоғини ривожлантириш лойиҳаси шулар жумласига киради. 

Қолаверса, давлатимиз раҳбари Тошкентдаги Турин политехника ва Пиза университетлари филиаллари самарали фаолият юритаётганини таъкидлар экан, Италиянинг бошқа етакчи олий ўқув юртларининг минтақага қизиқиши ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 

Шунингдек, саммитда Ўзбекистон Президенти муҳандислик, дизайн, сув тежамкорлиги ва биотехнологиялар каби йўналишларда илмий ишланмалар, академик алмашинув ва кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ҳамда молиялаштириш учун “Марказий Осиё – Италия“ илмий-таълим консорциумини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

 Шу билан бирга, етакчи туроператорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма сайёҳлик маҳсулотларини яратиш мақсадида туризм альянсини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди. Давлатимиз раҳбари Италия жамоатчилиги Рим ва Флоренцияда ўтказилган кўргазма ҳамда маданий тадбирларга катта қизиқиш билдирганини мамнуният билан қайд этиб, келгуси йили Хива шаҳрида минтақа мамлакатлари ва Италия ёшларининг креатив иқтисодиёт ва маданий алмашинув форумини ўтказишни таклиф қилди. 

Хулоса ўрнида айтиш керакки, “Италия – Марказий Осиё” саммити, бу – икки минтақа ўртасидаги муносабатларда янги тарихий саҳифанинг очилиши бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Сабаби, бу минтақа мамлакатлари иқтисодиётининг модернизацияси, атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий соҳа ривожига сезиларли ҳисса қўшади. 

Усмонжон БЎТАЕВ,

сиёсий фанлар доктори, профессор.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Италия – Марказий Осиё” саммити:  икки минтақа ўртасидаги муносабатларда янги тарихий саҳифа